Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация тўланиши шарт


— Хусусий корхонанинг тикув цехида 5 йил ишладим. Кадрлар бўлими бошлиғи  ишга қабул қилишда бизда меҳнат таътили берилмайди деб огоҳлантирди. Чунки иш топишим муҳимроқ, ишга кириб олишим зарурроқ эди. 5 йил ишлаб, ўз хоҳишим билан ишдан бўшадим. Ишдан бўшатишда фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация тўлашмади. Сабабини билсам, биздан яширинча, ҳар йили меҳнат таътилига бериш ҳақида буйруқ чиқариб боришган экан. Фойдаланолмаган меҳнат таътилларим учун 5 йиллик компенсация тўланиши учун нима қилсам бўлади?

— Меҳнат кодексининг “Фойдаланилмаган таътиллар учун пуллик компенсация тўлаш” деб номланган 151-моддасига мувофиқ меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланиши шарт.

Сиз аввало, корхона раҳбарига фойдаланилмаган 5 йиллик меҳнат таътилингиз учун Меҳнат кодексининг 151-моддасига асосан компенсация тўланишини сўраб ариза билан расман мурожаат қилинг. Оғзаки тарзда агар компенсация тўланмаса тегишли идораларга шикоят қилишга ёки судга беришга мажбур бўлишингиз ҳақида огоҳлантиринг. Компенсация тўлаш ҳақидаги талабингиз рад этиладиган бўлса бунинг асоси кўрсатилган ёзма жавоб берилишини талаб қилинг.

Аризангизга ёзма жавоб берилгач (ёки берилмаган тақдирда 15 кунлик муддат ўтгач) фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация тўланиши асоссиз рад этилгани ҳақида тегишли прокурорга ёки тўғридан тўғри маъмурий ишлар бўйича судга шикоят билан мурожаат қилишингиз мумкин.

Прокурор меҳрат компенсация тўловини таъминлаб берганидан ёки маъмурий ишлар бўйича суд сизнинг фойдангизга қарор чиқаргандан кейин шу ҳолат бўйича кўрган моддий зарар (масалан, меҳнат таътили берилмагани учун ҳар йили жамоа шартномасида белгиланган бир ойлик иш ҳақи миқдоридаги моддий ёрдамни ололмаганингиз аввалги иш жойингиз ва судга бориб-келиб қилган ёки адвокат хизматидан фойдаланган харажатларингиз) ва маънавий зарар (муддатида меҳнат таътилидан фойдалана олмаганингиз)ларни ундириш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича тегишли судга даъво аризаси билан мурожаат қилишингиз мумкин.

Қонуний ҳуқуқларингиздан тўлақонли таъминланишига эришиб, фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация тўлатиб олишингизни ҳамда меҳнат (таътили олиш) ҳуқуқларингиз бузилиши оқибатида  кўрган моддий ва маънавий зарарларингизни ундириб олишингизни тавсия этаман.

Юқоридагилардан ташқари, сиз прокурордан иш берувчига меҳнатга оид қонунларни бузгани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилишини ҳам талаб қилишга ҳақлисиз.

Саволга “Мадад” ННТ Гулистон шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси Юсуф Абдукаримов жавоб берди.