Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

“ОЧИҚ АДЛИЯ ”ДАСТУРИ ДОИРАСИДА


Бўлимга ўтган ярим йилда  жисмоний ва юридик шахслардан жами 85 та ариза ва шикоятлар келиб тушган бўлиб, шундан 74 таси қаноатлантирилган (87,0 %) бўлса, 11 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган (13,0 %).

Келиб тушган мурожаатларнинг 75 таси шахсий,  45 таси сайёр қабуллардаги мурожаатларни ташкил қилади.

Ҳисобот даврида “Ишонч телефони”га 1 та мурожаат келиб тушган ва ушбу мурожаат  ҳам қаноатлантирилган.

Бўлим томонидан судларга жами 16 та даъво аризалари киритилган.

Хусусан, 12 та,  62,4 млн. сўмлик иш ҳақини ундириш юзасидан фуқаролик судига аризалар киритилган ва суд томонидан барчаси тўлиқ қаноатлантирилиб, иш ҳақлари ундириб берилган.

1 та шартномавий муносабат юзасидан (84,2 млн. сўмлик) иқтисодий судга даъво аризаси киритилган ва суднинг қарорига асосан қисман қаноатлантирилган.

1 та туман ҳокимининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида маъмурий судга даъво аризаси киритилган ва мурожаат этувчи фуқаронинг даъводан воз кечиш ҳақидаги аризасига асосан иш юритишдан тугатилган. Шунингдек, 1 та юридик фактни белгилаш ва 1 та етказилган зиён, маънавий зарар ва бой берилган фойдани ундириш хусусида фуқаролик судига киритилган жами 2 та даъво аризаси судда кўриш жараёнида.

Жумладан, Гулистон туманида фаолият кўрсатаётган “Кумуш тола ЛБК” фермер хўжалиги раҳбари Л.Бийтўраев томонидан топширилган буғдой учун “Оқолтиндонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти томонидан устама ҳақи тўлаб берилмаётганидан норози бўлиб, вилоят адлия бошқармасига қилган мурожаати тегишли тартибда Гулистон туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилди.

         Ўрганишда, “Кумуш тола ЛБК” фермер ҳўжалиги билан “Оқолтин донмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти ўртасида давлат эҳтиёжлари учун бошоқли дон харид қилиш бўйича 2019 йил 9 февралда тузилган контрактация шартномасига асосан “Оқолтиндонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти топширилган маҳсулот (буғдой) учун 25 фоиз устама ҳақи тўланиши белгиланган бўлсада, жамият томонидан ушбу устамани тўлаш асоссиз равишда рад этиб келинганлиги аниқланди. 

Мазкур ҳолат, туман адлия бўлими томонидан тегишли ҳужжатлар асосида батафсил ўрганиб чиқилиб, “Кумуш тола ЛБК” фермер хўжалиги манфаатида Сирдарё туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилди.

Ушбу низоли ҳолат, тегишли тартибда суд муҳокамасида кўриб чиқилиб, суднинг 2020 йил 3 июндаги ҳал қилув қарорига кўра, “Оқолтиндонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятидан “Кумуш тола ЛБК” фермер хўжалиги фойдасига 45 781 152 сўм асосий қарз (25 фоиз устама) ва тўловни кечиктирганлиги учун 4 688 000 сўм пеня, жами 50 469 152 сўм ундирилиши белгиланди.

5 та назорат тадбирлари бўйича 11 та ташкилотда ўтказилган ўрганишлар натижасида 207 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, идораларга 12 та тақдимнома, 60 та огоҳномалар, 4 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар киритилди.

Таъсир чоралари натижасида 5 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди  ва 2 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Тумандаги 14 та ташкилотда 10 та юридик хизмат штат бирлиги мавжуд бўлиб, 9 тасида олий-юридик маълумотга эга ходимлар ишлаб келмоқда.

Юристлар малакасини ошириш марказида 7 нафар юридик хизмат ходими малакасини оширган ҳамда аттестациядан ўтказилган. Адлия бўлими уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб бормоқда.

Бўлим томонидан 120 маротаба ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилиб, шундан 57 таси ОАВ орқали (1 та телевидение, 1 та радио, 2 та газета ва 49 та расмий веб-сайтларда) ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган.  41 та оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, мазкур тадбирлардан 3 маротаба маъруза, 28 маротаба давра суҳбатлари,  3 маротаба семинарлар ҳамда 22 та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот ўтказилган. Ушбу тарғибот ишларида жами 1450 дан зиёд тингловчилар иштирок этган. Ўтказилган ҳуқуқий тарғибот ва ташвиқот ишларида мавзуга оид 320 дан ортиқ буклетлар тарқатилган.

Гулистон тумани ҳокимияти томонидан ҳисобот даврида 1 та қарор лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилган ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган.

Мазкур қабул қилинган норматив-ҳуқуқий тусдаги қарор қонун ҳужжатлари туркумлаштирилган ҳисобини юритиш учун давлат ҳисобига олинган.

  Бўлимга ҳисобот даврида жами 631 та норматив-ҳуқуқий хужжатлар келиб тушган.

Шундан 24 таси Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, 122 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, шундан 29 та Фармон, 93 та Қарор, 304 та Вазирлар Махкамасининг қарорлари, 146 та вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари, 4 та маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлар шулар жумласидандир. Тумандаги 42 та давлат органлари ва бошқа ташкилотларга электрон почталар орқали норматив ҳуқуқий ҳужжатлар юборилган ҳамда уларнинг мазмун-моҳияти аҳолига етказилиши бўйича тарғибот ишлари мувофиқлаштирилиб борилмоқда.



О.Бозоров,

Гулистон тумани адлия бўлими бошлиғи