Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

АДЛИЯ ХАЛҚ ОРАСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли қарорида белгиланган вазифалар асосида адлия органлари халқ орасига тобора кириб бормоқдаки, буни нафақат жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, балки аҳоли мурожатлари билан ишлаш,  ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш жараёнида ҳам яққол кўриш мумкин. Бу борада Ховос туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтсак.

Адлия бўлими томонидан ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг шаҳар тузилмаларига 20 та қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар берилди. Шунингдек, туман ҳудудидаги давлат органлари ва ташкилотлари ўрганилиб, шундан 9 тасига қонун бузилмаслиги юзасидан огоҳномалар киритилди.

           Бундан ташқари, туман ҳокимлигининг “Туман ҳудудидаги жисмоний ва юридик шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Бўлим томонидан ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш йўналишида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, ушбу йўналишда туман тиббиёт бирлашмаси ва унинг қуйи тизимига кирувчи поликлиникаларда ҳамда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасида ўрганишлар ўтказилиб, қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 4 та тақдимномалар киритилди.

Бўлим томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида шу кунга қадар жами 36 та мурожаат кўриб чиқилган бўлиб, шундан 33 та мурожаат қаноатлантирилган, 3 таси тегишлилиги бўйича юборилди.

Жумладан, фуқаро Олимов Фарход Камилжановичнинг мурожаати ўрганиб чиқилиб, фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судига эгалик ҳуқуқини белгилаш ҳақида даъво аризаси киритилиши таъминланди.

Бундан ташқари, Боёвут туманлараро иқтисодий судига “Emronbek qurilish” хусусий корхонаси фойдасига 72 091 854 сўм қарздорликни “Сирдарё таъмирлаш тиклаш хизмати” ДУКдан (асосий қарз ва пеня) ундириш юзасидан даъво аризаси киритилди.

Тумандаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш юзасидан сайёр қабул режаси ҳам тасдиқланган.

Шунингдек, бўлим томонидан шаҳар худудида жойлашган ташкилотлар, корхона ва муассасаларда жами 2 та мониторинг ва таҳлиллар ўтказилиб, жами 9 та огоҳнома, 4 та тақдимнома ҳамда қонунбузилишини содир қилган шахсларга нисбатан 4 та маъмурий таклифлар берилди.  

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 20 декабрдаги ВМ-1023-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг талаблари мониторинг қилинди.

Ўрганишда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Давлат хизматлари агентлигининг Сирдарё вилоят бошқармасига маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича 4 та таклиф, 4 та тақдимнома ва 9 та огоҳномалар киритилиши таъминланди.

           Ҳуқуқий тарғибот соҳасида туман адлия бўлими томонидан 840 та тарғибот тадбири ўтказилган бўлиб, шундан 550 та ОАВ ва ижтимоий тармоқларда, 290 та оғзаки ва кўргазмали тарғиботлардир. Коронавирус пандемияси муносабати билан мамлакатимизда эълон қилинган карантин даврида туман адлия бўлими онлайн режимида тарғиботни янада кучайтирмоқда. Ижтимоий тармоқларда ҳуқуқий мавзуда қатор мақолалар эълон қилиниб, фуқароларни қизиқтирган барча саволларга тезкор жавоб бериб келинмоқда. Бу адлия органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигининг яна бир амалий ифодасидир.      

Илҳом Алимов

Ховос туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси