Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

ОЧИҚЛИК, ШАФФОФЛИК -ФАОЛИЯТИМИЗ БОШ МЕЗОНИ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида белгиланган вазифалар ижроси доирасида адлия органлари очиқлик, шаффофлик принципи асосида фаолият олиб бормоқда.

Фикримизни Оқолтин туман адлия бўлими мисолида давом эттирсак. Жорий йилнинг 6 ойи давомида туман адлия бўлими томонидан тумандаги 5 та ташкилот ва идораларда ўрганишлар ўтказилди. Ўтказилган ўрганишлар натижасида айрим ташкилот ва идоралар томонидан жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги боис тегишли тартибда идора ва ташкилотларга 13 та (1 487 070 358 сўмлик) тақдимнома, 56 та огоҳнома, 20 та (99 025 478 сўмлик) даъво ариза ва 3 та маъмурий таклифлар, 2 та маъмурий баённома киритилган бўлиб шундан 3 нафар ходимлар маъмурий жавобгарликка тортилди.

1.    Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида.

Бўлим томонидан ушбу соҳада ташкилот ва идораларда жами 3 та ўрганиш ўтказилган. Ўрганиш натижаларига кўра, аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан 3 та тақдимнома киритилди.

Бундан ташқари бўлимга жами 65 та жисмоний ва юридик шаҳслардан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан, 44 та мурожаат жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқилиб, қаноатлантириш чоралари кўрилди.

Қолган 20 та мурожаатлар иш хақининг ўз вақтида берилмаётганлигидан норози бўлганлик мазмунида бўлиб адлия бўлими томонидан атрофлича ўрганиб чиқилган ҳамда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, шунингдек, 99 025 478 сўмлик иш ҳақларини ундириб бериш мақсадида Фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туман судига даъво аризалар киритилган.

Мазкур даъво аризаларнинг 20 таси ҳам судлар томонидан қаноатлантирилиб, 299 025 478 сўмлик иш хақилари тўлиқ ундириб берилган.

Фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатларнинг асосий қисми меҳнат қонунчилиги, уй-жой ҳужжатларини расмийлаштириш, нафақа, кредит, моддий ёрдам ажратиш, карантин тартиб-қоидалари, ишга жойлашиш, иш ҳақини ундириш ва бошқа масалалар юзасидан бўлиб, ишчи гуруҳи томонидан ушбу савол ва мурожаатларга тезкорлик билан ҳуқуқий маслаҳатлар бериб келинмоқда.

2. Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид.

Бўлим томонидан ушбу соҳа бўйича ташкилотлар ва идораларда ўтказилган мониторинглар натижасида аниқланган қонун бузилиш холатлари юзасидан 3 та маъмурий таклиф, 1 та маъмурий баённома, 6 та тақдимнома ва 45 огоҳномалар киритилган.

Бўлимга 2 та ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид мурожаатлар келиб тушган.

Бундан ташқари, бўлим томонидан миллий ва хорижий давлат қонунчилиги ўрганилиб, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар берилган.

3.    Юридик хизмат соҳасида амалга ошириган ишлар.

Туманда жами юридик ҳизмат штат бирликлари мавжуд ташкилотлар 7 тани ташкил қилади.

Юристлар малакасини ошириш марказида 6 нафар юридик хизмат ходими малакасини оширган ҳамда аттестациядан ўтказилган.

Бўлим томонидан ушбу соҳада 1 та ўрганиш ва 3 та мониторинг ўтказилиб, 35 та хато ва камчиликлар аниқланган. Аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан тақдимнома ва огоҳномалар чиқарилган.

4.    Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари соҳасида.

Бўлим томонидан ушбу соҳа бўйича 3 та мониторинг ўтказилган. Мониторинг натижасида аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан тақдимнома ва огоҳномалар чиқарилган.

Жорий йилнинг 6 ойи давомида 352 маротаба ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилиб, шундан 8 таси ОАВ орқали (4 та телевидение, 2 та радио, 2 та газета ва қолганлари расмий веб-сайт ва ижтимоий тармоқларда) амалга оширилган. 230 та оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, мазкур тадбирларда 107 маротаба маърузалар, 72 маротаба давра суҳбатлари ҳамда 51 маротаба семинарлар ўтказилган.

Ушбу тарғибот ишларида 8800 нафар тингловчилар қамраб олиниб, мавзуга оид буклетлар тарқатилган.

5.    Норма ижодкорлиги соҳасида

Оқолтин тумани ҳокимлиги тақдим этган 1 та қарор лойиҳаси бўлим томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, қонун ҳужжатлари туркумлаштирилган ҳисобини юритиш учун давлат ҳисобига олинган.

Мазкур қарор оммавий ахборот воситалари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари веб-сайтларида эълон қилинган.

Коронавирус пандемияси муносабати билан мамлакатимизда эълон қилинган карантин даврида Оқолтин туман адлия бўлими фуқароларнинг мурожаатларини онлайн тарзда қабул қилмоқда. Бўлимнинг телеграм канали ва "Facebook" ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали келиб тушаётган саволларга тезкорлик билан видеоролик, савол-жавоб шаклида онлайн жавоб бериб борилаётгани фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Маълумот ўрнида, бўлим томонидан карантин даврида турли соҳаларга оид 60 дан ортиқ видеороликлар тайёрланиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди. 

Бундан ташқари, телевидение орқали 4 маротаба, радио орқали 2 маротаба чиқишлар қилинди. Шунингдек, Оқолтин овози” газетасида 2 маротаба, "Инсон ва қонун" газетасининг "Hudud24" ҳамда Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг "Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат" телеграм каналларида 30 дан ортиқ савол-жавоблар ва мақолалар эълон қилинди.

Оқолтин тумани адлия бўлими халқни рози қилиш ва адлия органларига бўлган ишончни янада ошириш йўлида самарали фаолият юритмоқда.


Ҳокимбек Эркабаев,

Оқолтин тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси