Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

ОЧИҚЛИК ВА ШАФФОФЛИК ШИОРИ ОСТИДА


Фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб фуқаролик ишлари бўйича судларга 45.532.000 сўм миқдорида ойлик иш ҳақларини ундириб бериш тўғрисида 9 та ариза киритилиб, даъволар тўлиқ қаноатлантирилди.

         Бўлим томонидан қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида 26 та тақдимнома, қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида 163 та огоҳнома, 7 та маъмурий таклиф киритилган. Такдимнома асосида 478 380,0 сўм ойлик иш ҳақлари ундирилиб берилди, 1 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди.

         Адлия бўлими томонидан 2020 йил 6 ой давомида 3 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб,   176 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди ва  тегишли таъсир чоралар қўлланилди.

Шунингдек, бўлим томонидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сонли Фармони ижроси юзасидан доимий мониторинг белгиланган бўлиб, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Хусусан, ўтган йилнинг 20 декабрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1023-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 74-бандига мувофиқ, Давлат хизматлари марказлари, прокуратура органлари ва адлия органлари давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан низом талабларига сўзсиз риоя этилиши бўйича тизимли назорат ва мониторингни амалга ошириш вазифаси юклатилган.

«YERELEKTRON» ААТга жойлаштириладиган ҳар бир ер участкаси киритилиши ва уларга ўз вақтида ижобий ва салбий хулосалар, жавоблар берилиши аҳволи ўрганилганда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ Сайхунобод тумани ҳудудий бўлими, Сайхунобод тумани “Электртармоқлари корхонаси” АЖ бўлими, “Сувоқава” ДУК Сайхунобод тумани бўлими, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси, “O`ZBEKTELEKOM” АКнинг ҳудудий филиали, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллий-маданий мерос вилоят бошқармаси томонидан муддат бузилганлиги сабабли E-auksion.uz электрон савдо майдончасига қўйилиши кечиктирилганлиги аниқланди, оқибатда адлия бўлими томонидан
5 та тақдимнома, 5 та маъмурий таклиф, 6 та огоҳномалар киритилди.

         Ҳуқуқий тарғибот соҳасида туман адлия бўлими томонидан 869 та тарғибот тадбири ўтказилган бўлиб, шундан 526 та ОАВ ва ижтимоий тармоқларда, 323 та оғзаки ва кўргазмали   тарғиботлар ўтказилган.

Тумандаги 32 та давлат органлари ва ташкилотларига етказилган 627 та қонун ҳужжатлари етказиб берилган.

Сайхунобод тумани адлия бўлими томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1013-сонли қарори ижроси тумандаги давлат органлари ва ташкилотларида ўрганилганда, айрим давлат органлари ва ташкилотлар томонидан қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги маълум бўлди.

Фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ҳуқуқий билимларини ошириб боришнинг замонавий усулларини жорий этиш, зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш ҳар бир раҳбарнинг зиммасига юклатилганлигини инобатга олган ҳолда, аниқланган камчилиқлар юзасидан ҳуқуқий мониторингни ўтказишдаги қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида 10 та тақдимномалар киритилиши таъминланди.

         Ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун адлия бўлимига келиб тушган туман ҳокимлигининг қарорлар лойиҳалари сони  3 тани ташкил қилиб, шундан 2 таси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган, 1таси жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаганлиги сабабли рад этилган.

         Адлия бўлими томонидан қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан 5та таклифлар ишлаб чиқилган.

         Сайхунобод тумани адлия бўлими томонидан келгусида ҳам амалга оширилаётган ишларнинг ошкоралигини таъминлаш мақсадида,  бажарилаётган ишлар ҳақида  батафсил ахборот бериб борилиши таъминланади.


         Н.Тагиров,

 Сайхунобод туман адлия бўлими бошлиғи