Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

“ОЧИҚ АДЛИЯ” ДАСТУРИ ДОИРАСИДА СИРДАРЁ ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИ ФАОЛИЯТИДАН ҲИСОБОТ БЕРИЛДИ“ОЧИҚ АДЛИЯ” ДАСТУРИ ДОИРАСИДА СИРДАРЁ ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИ ФАОЛИЯТИДАН ҲИСОБОТ БЕРИЛДИ


Хусусан, 2020 йил 6 ойи давомида туманда фаолият юритаётган 57 та давлат органлари ва ташкилотларига, 38 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектларга янги қабул қилинган 629 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шулардан, 24 таси Ўзбекистон Республикаси қонунлари, 122 таси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, 302 таси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда554 таси вазирлик ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари етказилди ва ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш чоралари кўрилди.

Юқорида қайд этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш юзасидан 283 тадан ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди. Шундан, 70 маротаба ОАВларида, 144 та оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, ҳуқуқий тарғибот тадбирларида жами 3023 та тингловчилар иштироки таъминланиши билан бирга, мавзуларга оид 344 та буклетлар тарқатилди.Карантин даврида бўлим масъул ходимлари томонидан 50 ка яқин видеоролик тарзидаги савол-жавоблар ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди. Коронавирус пандемияси, коррупцияга ҳамда одам савдосига қарши курашиш, шунингдек, долзарб мавзуларда 10 дан ошиқ таҳлилий мақола маҳаллий ҳамда "Янги Ўзбекистон" сайтига, "Инсон ва қонун" газетасининг "hudud 24" телеграм каналида чоп этилди.

Шунингдек, туман адлия бўлимига жорий йилнинг 6 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 85 та мурожаатларнинг 64 таси бўлим ходимлари томонидан кўриб чиқилди ва 45 таси ёки 72,3 фоизи қаноатлантирилиши таъминланди.

Мурожаатларни кўриб чиқишда, айрим фуқароларнинг қонунлар билан билан кафолатланган ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйилганлигини аниқланиб, уларнинг манфаатларини кўзлаб судларга ариза таъсир чоралари киритиш орқали иш хақларининг ундириб берилиши таъминланди.

Масалан, Бахт механика таъмирлаш устахонаси МЧЖдан 4 нафар ишчи ва хизматчилари манфаатида 79 млн.335 минг сўмлик, “Агросервис Сирдарё МТП”нинг 2 та ишчи ва хизматчилари манфаатида 4 млн. 270 минг сўмлик иш ҳақларини ундириш бўйича фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво-аризалар киритилиб, ундириш таъминланди. “Агросервис Сирдарё МТП”нинг мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф киритилди.

Шунингдек, Шоликор МФЙ раиси Р.Абдураимовнинг 2020 йил                
6 январдаги 01-01-сонли АТ Халқ банки Сирдарё шаҳар филиали раҳбари номига маҳалла ҳудудида яшовчи пенсионерлар ва нафақахўрларга пенсия ва нафақа пуллари ўз вақтида тарқатилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган ёзма мурожаати филиалнинг пенсия ва нафақа билан ишлаш бўлими бошлиғи С.Раимқулов томонидан кўриб чиқишда қонун бузилишига йўл қўйиб, 1 ой ўтгандан сўнг 21 февралда  жавоб хати берилган. АТ Халқ банки Сирдарё шаҳар филиали бўлим бошлиғи С.Раимқуловга нисбатан Сирдарё туман маъмурий суднинг қарори билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш борасида, Сирдарё туман ҳокимлиги томонидан 2020 йил 6 ойи давомида қабул қилган жами 677 та қарорларидан 2 таси норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлганлиги сабабли туман адлия бўлими томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, хулоса берилди.

Шу билан биргаликда, ҳокимлик ва ҳалқ депутатлари туман Кенгашининг қабул қилаётган қарор ва фармойишлари мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи-назаридан ўрганилиб, хулосалар берилмоқда.  

Тумандаги 11 та давлат органлари ва ташкилотларидаги юридик хизматларнинг фаолиятлари мувофиқлаштирилиб борилаётганлиги туфайли  барча штат бирликлари тўлиқлиги таъминланди ва фаолият кўрсатаётган 11 нафар юридик хизмат ходимларининг барчаси белгиланган тартибда малака оширган.

Юридик хизмат соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ижроси юзасидан  

1 та ташкилотда мониторинглар ўтказилганда қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиб, қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш ҳақида  тақдимнома таъсир чораси киритилди ҳамда 4 нафар мансабдор шахслар қонун бузилишига йўл қўймаслик ҳақида расман огоҳлантирилди.

Сирдарё туман адлия бўлими томонидан келгусида ҳам ўзларига юклатилган вазифаларни тўлиқ бажарилишини таъминлайди ва бу борада қилинган ишлар ҳақида белгиланган тартибда ахборот бериб борилади.

         

 К.Эрназаров,

Сирдарё туман адлия бўлими бошлиғи в.б