Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

АДЛИЯ БОШҚАРМАСИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВ


Жуманиязов Исмоил Қосимович 1981 йил 13 февралда Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган, маълумоти олий, 2001 йилда Урганч давлат университетини, 2005 йилда  Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган, мутахассислиги информатика ва ҳисоблаш техникачи, ҳуқуқшунос.

И. Жуманиязов ўз меҳнат фаолиятини 2001 йилда Хоразмгазтаъминоти” вилоят шўъба корхонасининг ҳуқуқшуноси лавозимидан бошлаган. 2002-2003 йилларда Хоразм электр тармоқлари корхонасининг муҳандиси, 2004-2005- йилларда Хоразм вилоят адлия бошқармаси Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими катта, етакчи маслаҳатчиси, 2006-2010 йилларда Хоразм вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўйича бош маслаҳатчиси, 2010-2012 йилларда Хоразм вилоят адлия бошқармаси Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи, бош маслаҳатчиси, 2012-2013 йилларда Хоразм вилоят адлия бошқармасининг Кадрлар бўлими бош маслаҳатчиси, 2013 йилдан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бошқармасининг етакчи маслаҳатчиси, бош маслаҳатчиси, Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг бош маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган.

Оилали 3 нафар фарзанди бор.