Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Ойнинг энг яхши ходими


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан  июнь ойининг энг яхши ходимини аниқлаш мақсадида ўтказилган сўровномада 6 нафар номзодлар орасида бошқарманинг Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Даврон Бурхонов юқори овоз тўплаб “Ойнинг энг яхши ходими” деб топилди.

Даврон Бурхонов 2013 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Фаолиятини 2014 йилда Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими катта маслаҳатчи лавозимидан бошлаган. 2016-2017 йилларда Адлия бошқармасининг Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими катта

маслаҳатчиси-1-тоифали мутахассиси, 2017 йилларда Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг судя ёрдамчиси, 2017-2018 йилларда Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш шўъбаси етакчи маслаҳатчиси, Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими етакчи маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган. 2018 йилдан буён Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Даврон Бурхонов ўз соҳасини пухта билади. У малакали ҳуқуқшунос, қобилиятли, камтарин, серғайрат, ва меҳнатсевар ходим сифатида жамоада ҳурмат қозонган.

Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг аҳил жамоаси номидан Даврон Бурхоновни ушбу эътироф билан самимий қутлаймиз, унга сиҳат-саломатлик, келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз!