Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

ЭЪЛОН!


Ҳозирги кунда Республиканинг барча ҳудудларида профессионал ва нопрофессионал асосдаги медиаторлар фаолияти ҳамда тижорат ташкилотлари томонидан юридик маслаҳат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилган. Шунга кўра, Сирдарё вилоятида медиаторлик фаолияти билан шуғулланишҳамда юридик маслаҳат хизматларини кўрсатиш истагидаги шахслар учун вилоят адлия бошқармаси томонидан қуйидагилар маълум қилинади:

Медиатор фаолиятини амалга ошириш соҳасида

Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ медиаторлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирганларга қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

Профессионал асосдаги медиатор фаолиятини амалга ошириш учун:

1) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсидан ўтиш;

Махсус ўқув курсида ўқиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказига мурожаат қилишингиз мумкин.

2) Профессионал медиаторлар реестрига кириш.

Профессионал медиаторлар реестрига киритиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар: ариза, сўровнома, паспорт нусхаси, махсус ўқув курсини тугатганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси

Нопрофессионал асосдаги медиатор фаолиятини йигирма беш ёшга тўлган ва медиатор вазифаларини бажаришга розилик берган шахс амалга ошириши мумкин.

Юридик маслаҳат хизматларини кўрсатиш соҳасида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
17 августдаги 675-сон қарори билан тасдиқланган “Тижорат ташкилотлари томонидан юридик маслаҳат хизматларини кўрсатиш тўғрисида”ги ҳамда “Юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилотларининг реестрини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ:

Юридик маслаҳатчига қўйиладиган талаблар:

1) олий юридик маълумотга ва юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлиш;

2) юридик маслаҳатчилар ташкилоти штатига кириш.

Юридик маслаҳатчилар ташкилотини Реестрда ҳисобга олишни амалга ошириш учунталаб қилинадиган ҳужжатлар:

- ариза;

- юридикмаслаҳатчилар ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

- юридик маслаҳатчиларнинг рўйхати, шу жумладан юридик маслаҳатчи маслаҳат берадиган мамлакат ҳуқуқи тўғрисидаги маълумот;

- юридик маслаҳатчилар паспортларининг нусхалари;

- юридик маслаҳатчиларнинг олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси (агар юридик маслаҳатчи Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқи бўйича маслаҳат берадиган бўлса, Ўзбекистон Республикаси олий юридик таълим муассасаси томонидан берилган олий маълумот тўғрисидаги дипломи нусхаси, ёки хорижий олий ўқув юртида олинган олий юридик маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалентлигини эътироф этиш бўйича ваколатли давлат органининг гувоҳномаси);

- меҳнат дафтарчалари нусхалари ёки юридик маслаҳатчиларнинг иш стажини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

Батафсил маълумот ва ҳуқуқий тушунтириш олиш учун Сирдарё вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин.

Манзил: Гулистон шаҳри, Сайҳун кўчаси, 16-уй, тел.: 0 (367) 225-01-55, расмий веб сайт: www.sirdaryo.adliya.uzэл. почта: sirdaryo@adliya.uz, sirdaryo@minjust.gov.uz, sirdaryoadliya@exat.uz