Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

ҲУҚУҚИЙ ДАВЛАТДА КОРРУПЦИЯГА ЎРИН ЙЎҚ!


Глаболлашув жараёни кетаётган ҳозирги вақтда коррупция кириб бормаган давлат ёки соҳа бўлмаса керак. Коррупциянинг асосий хавфи шундаки, у демократияни заифлаштиради, иқтисодий тараққиётга тўсқинлик қилади, ижтимоий бўлиниш, қашшоқлик ва тенгсизликни юзага чиқариб, қонунларга ҳурматсизлик руҳини вужудга келтиради.

Буни олдини олиш мақсадида биринчи навбатда давлатлар томонидан коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари яратиб олинади. Сўнгги йилларда юртимизда коррупцияга қарши курашиш мақсадида қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Жумладан, 2017 йил 4 январдан "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни кучга кирди. Ушбу қонун билан коррупцияга барҳам беришдаги муҳим қадам ташланди. Орадан бир ой ўтиб, 2017 йил 2 февралда ушбу қонун ижросини таъминлаш мақсадида "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди.

Бундан ташқари, 2019 йил 27 майда “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони имзоланди. Унга кўра, 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш Давлат дастури қабул қилинди. Дастур билан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, имконият яратувчи сабаблар, шарт-шароитлар ва оқибатларини бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш ва корупцияга қарши курашиш масалалари бўйича халқаро ҳамкорлик масалаларида амалга оширилиши керак бўлган чора-тадбирлар режаси белгилаб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилдаги Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида ислоҳотларимиз самараси кўп жиҳатдан тўртта муҳим омилга – яъни, қонун устуворлигини таъминлаш, коррупцияга қарши қатъий курашиш, институционал салоҳиятни юксалтириш ва кучли демократик институтларни шакллантиришга боғлиқ эканлиги таъкидланган эди. Бунда коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олиш мақсадида парламент ва Президентга ҳисоб берадиган, коррупцияга қарши курашишга масъул бўладиган алоҳида орган ташкил этиш таклифи илгари сурилган эди. Хозирда эса, ушбу янги ташкил этиладиган орган фаолиятининг ҳуқуқий асослари кўриб чиқилмоқда.

Коррупцияга барҳам беришда ваколатли давлат органларининг ҳаракатлари қанчалик муҳим бўлса, ҳар биримизнинг бу иллатга бефарқ бўлмаслигимиз шунчалик муҳим. Президентимиз таъбири билан айтганда жамиятнинг барча аъзолари “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан ўз олдимиздаги юксак марраларга эриша олмаймиз. 

К.Эрназаров, Сирдарё туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси