Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

ДЕПУТАТЛАР ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ ҲИСОБОТИНИ ТИНГЛАДИЛАР


Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Сайхунобод тумани Кенгашининг иккинчи сессиясида Сайхунобод тумани адлия бўлими бошлиғи Наиль Тагировнинг  2019 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисоботи тингланди.

    - Сайхунобод тумани адлия бўлими  иш юритувига 2019 йил мобайнида келиб тушган 280 та хат ва хужжатлар ижрога қаратилган, - деди маърузачи ўз сўзида. - Жумладан, фуқаролар ва юридик шахслардан 113 та ариза ва шикоятлар келиб тушган, шундан 93 таси ҳал этилиб, 20 таси тегишлилигига кўра ҳал этишлик учун бошқа идораларга юборилган.

 Норма ижодкорлиги соҳасида адлия бўлими томонидан қонунчиликни такомиллаштиришга доир 6 та таклифлар ишлаб чиқилган.

 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тақдим этилган 5 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган.

 2019 йил мобайнида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари юзасидан 20 та 77.369.400 сўмлик даъво аризалари судга киритилган бўлиб, улар суд томонидан тўлиқ қаноатлантирилган. Бундан ташқари, иш ҳақлари бўйича вужудга келган 269.684.949 сўмга қарздорликларни тўлаб бериш тўғрисида тақдимномалар киритилиб, бу борадаги мурожаатлар қаноатлантирилган.

 Шунингдек, туман адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида туман корхона, ташкилот ва муассасаларида 21 маротаба ўрганиш, 13 та мониторинг ўтказилди, ушбу ўрганишларда жами 1029 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган. 

 Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 111 та тақдимномалар, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик хусусида 193 та огоҳномалар киритилди.

 Бундан ташқари, ўз вазифасини лозим даражада бажармаган 14 нафар мансабдор шахс ва ходимларга нисбатан маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар тайёрланиб, тегишлилиги бўйича масъул идораларга юборилди. 

Ўрганишлар жараёнида давлат мол-мулкини талон-тарож қилганлиги, жиноят аломатлари аниқланганлиги сабабли тегишли органларга 1 та таклиф киритилди, ушбу таклиф қаноатлантирилган.

 Туман адлия бўлимига ўтган давр мобайнида 1148 та электрон тарзда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар келиб тушган бўлиб, давлат органлари ва бошқа ташкилотларга электрон почталар орқали етказилиши таъминланган.

Шунингдек, Н.Тагиров адлия бўлими томонидан аҳоли ўртасида олиб борилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларига ҳам тўхталиб ўтди. Аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини шакллантиришда ўта муҳим саналган ушбу тарғибот тадбирлари 2020 йилда янада кучайтирилишини таъкидлади.

 Депутатлар туман адлия бўлими бошлиғи Н.Тагировнинг ҳисоботини  бир овоздан маъқулладилар.