Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

"ҲОКИМЛИК СОАТИ" ЎТКАЗИЛДИ


Бугун Гулистон шаҳар ҳокимиятида бўлиб ўтган "Ҳокимлик соати"да шаҳар адлия бўлими бошлиғи Назар Қаршибоев қонунчиликдаги янгиликлар яъни, меҳнат қонунчилиги, хусусан иш режими юзасидан меъёрлар, йиллар давомидаги чуқур илмий ва амалий тадқиқотлар асосида инсон эҳтиёжи ва имкониятларидан келиб чиқиб шаклланиб келганлиги, қолаверса, меҳнат қонунчилиги соҳасида юқори стандартларнинг амал қилиши  сабабли хориж тажрибасини ўрганган ҳолда, Адлия вазирлиги меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиққанлиги ҳақида маъруза қилди.

Шунингдек, тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фуқароларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишлари шартлиги,  фуқароларнинг соғлиғига етказилган зарар учун қонунга мувофиқ жавобгар бўлиши,  ишдан маҳрум бўлган, биринчи марта иш қидираётган, шунингдек, узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашни истаган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларга ишсизлик нафақасини тўлаш тартиблари ҳақида, “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги Низомнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунтириш берилди.