Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Азизжон Мавлонов адлия бошқармаси ходимлари ўртасида ўтказилган "Йилнинг энг яхши ходими" танлови ғолиби деб топилди


Азизжон Мавлонов 2011 йилда  Тошкент  давлат юридик институтини тамомлаб, ўз фаолиятини Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тапрғибот ва маърифат бўйича етакчи маслаҳатчи лавозимидан бошлаган.

2015 йилдан бошқарманинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.  2017 йилдан шу бўлимни бошқариб келмоқда.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошқармада энг фаол бўлим бўлиб, ўтган йил давомида бўлим ва туман-шаҳар адлия бўлимлари томонидан  1 701 та мурожаатлар қабул қилинган.
Шундан, бевосита бошқарманинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан ҳал этилган 255 та мурожаатларнинг 100 таси қаноатлантирилган бўлса, 155 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 736 та аризалар кўриб чиқилиш натижасида 552 та қаноатлантирилиб, 135 та ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Худди шундай, 544 та шикоятлар кўриб чиқилиш натижасида 397 та қаноатлантирилиб, 105 та ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Ўтган йил давомида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ўтказилган 44 маротаба мониторинг, идораларда 183 маротаба назорат тадбирлари ўтказилган. Ўтказилган ўрганишлар натижасида 10 080 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.

Аниқланган қонунбузилишлар натижасида тегишли идораларга 419 та тақдимнома киритилган. Тақдимномалар натижасида 10 та ҳужжат ижроси тўхтатилган ва бекор қилинган, 131 нафар айбдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, қонунчиликни бузиш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан 788 та огоҳнома киритилиб, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 120 та таклифлар киритилган.

Ушбу давр давомида фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб, судларга

1 млрд. 321 млн. сўмлик 285 та даъво аризалари киритилган.
Азизжон Мавлонов янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказишда ҳам фаоллик кўрсатиб, 2019 йил давомида 27 маротаба телевидение, 29 маротаба радио орқали чиқишлар қилди. Республика ва вилоят босма нашрларида 10 дан зиёд мақолалари чоп этилди.
Биз Азизжон Мавлоновни эришган муваффақиятлари билан табриклаймиз ва Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг аҳил жамоаси номидан Азизжон Мавлоновнинг ўз  ҳамда у бошқараётган бўлим фаолиятига ривож тилаймиз!