Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Сирдарёда байрам тадбирлари давом этмоқда


Сирдарё вилояти маркази – Гулистон шаҳридаги Олим Хўжаев номидаги мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Байрам тадбирда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, ишлаб чиқариш илғорлари, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тарихий ва ижтимоий аҳамияти, унда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, бурчлари, сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ҳуқуқлари, уларнинг кафолатлари ўз аксини топганлиги, мазкур ҳужжат жамиятни демократлаштириш ва модернизация қилишга қаратилган ютуқларга эришишда дастуриламал бўлиб хизмат қилаётганини ҳамда Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида Сирдарё вилоятида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари, саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий соҳалардаги юксалиш, аҳоли турмуш шароитини йилдан-йилга яхшиланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

– Барча соҳалардаги кўрсаткичларимиз йилдан-йилга юксалиб бормоқда, – деди ўз чиқишида Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев. – Инвестиция дастурига мувофиқ 161 миллиард сўмлик 51 та ижтимоий объект – 27 та умумий ўрта таълим мактаби, 18 та мактабгача таълим ташкилоти, 6 та тиббиёт муассасасида қурилиш-реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари якунига етди.
Бундан ташқари, вилоятдаги 45 та аҳоли пунктларида 74 километр ичимлик суви, 5 километр оқава сув тармоқлари тортилди, 6 километр автомобиль йўллари реконструкция қилиниб, қайта таъмирланди.

Сирдарё эркин иқтисодий зонасида жорий йилда қиймати 135 миллион долларлик 24 та лойиҳа амалга оширилди.

Уй-жой қурилиши бўйича қишлоқ жойларда 604 та, Гулистон шаҳрида 420 та хонадонли 10 та 7 қаватли арзон уйлар қурилиб, фойдаланишга топширилди.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида 24 қишлоқ ва 8 та маҳаллада жами 352 миллиард сўмлик қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Аҳолига сифатли ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш борасида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Вилоятда 67 та янги, хусусий тиббиёт муассасалари фаолияти йўлга қўйилди.

“Ёшлар –келажагимиз” Давлат дастури доирасида вилоят миқёсида 101 та лойиҳага 9 миллиард 610 миллион сўмлик кредит ажратилиб, натижада 289 та янги иш ўринлари яратилди.

2020 йилда қиймати 2 триллион 400 миллиард сўмга тенг бўлган 318 та лойиҳа ишга туширилиши ҳисобига 13 мингдан зиёд, Бандлик дастурига мувофиқ эса 12 минг 500 янги иш ўринлари яратилади.

– Бугун 27 йиллиги кенг нишонлаётган Конституциямиз – барча демократик тамойиллар, умуминсоний ғоялар асосини ўзида мужассамлаштирган, – дейди вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ж.Нуритдинов. – Давлатимиз Бош қомусининг мазмун-моҳияти, ўзига хос жиҳатларини аҳоли, айниқса, ёш авлод ўртасида кенг тарғиб этиш борасида вилоятдаги меҳнат жамоалари, маҳаллалар, таълим муассасаларида турли тадбирлар, учрашув ва мулоқотлар ўтказилаётгани фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини янада бойитаётир.
Байрам тадбирининг расмий қисмидан сўнг республика пойтахтидан ташриф буюрган таниқли санъат усталари, бадиий жамоалар, вилоят санъаткорлари ҳамда ижрочи ёшлар намойиш этган байрам концерти барчага байрамона кайфият бахш этди.

Байрам тадбирлари вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида қизғин давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 27 йиллигига бағишланган байрам тадбирда вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқди.