Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

КОНСТИТУЦИЯМИЗНИНГ 27 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА


Бугун Сирдарё вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги ҳамда "9  декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни"га бағишланган ҳуқуқий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

         Тадбирни бошқарма бошлиғининг ўринбосари,  подполковник Шерзод Мамарасулов олиб борди.
Дастлаб вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Зебо Ҳайдарова Конституцияга бағишланган, савол-жавоб тарзида тренинг ўтказди.

         -Конституция замондошларимизнинг ҳар бирининг иш столида, уйида бўлиши керак, - деди тренинг жараёнида З.Ҳайдарова. – Чунки у туғилганимиздан  вафот этгунимизга қадар ҳаётимизни тартибга солиб турувчи, ҳуқуқ ва манфаатларимизнинг кафолати, бурчларимизни белгилаб берувчи ҳужжатдир. Барча Кодекс, қонун ва қонуности ҳужжатлари Конституциядан келиб чиқиб, қабул қилинади ва унга зид бўлиши мумкин эмас.

         - Тренинг жуда қизиқарли ўтди. Саволларга жавоблар олиш, Конституциямизда кўзда тутилган бандлар ижроси бўйича ҳар ким ўз фикр- мулоҳазасини айтиши, ҳуқуқий саводхонлигимизни ошириш бўйича ижобий таъсир кўрсатади. Шу билан биргаликда, фарзандларимиз ўқиб-ўрганишлари учун  Бош Қомусимизни харид қилиш ва уйда сақлаш тавсия этилди. Ҳақ-ҳуқуқини болаликдан ўрганган фуқаролар жамиятда қонун устуворлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшади, албатта.
         Конституцияда белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларни, мажбурият ва бурчларни, Кодекс ва қонунлар, қонуности ҳужжатларни билмаслик кишини беихтиёр ёки ихтиёрий равишда  уларнинг бузилишига олиб келувчи йўлга бошлаши мумкин.

         Коррупция ҳам айнан қонунбузилишнинг бир кўриниши бўлиб, жамиятни таназзулга бошловчи жиноятлардан.
Тадбирда  “9-декабрь –Халқаро коррупцияга қарши кураш куни”га бағишланган маърузаси билан Гулистон ҳарбий прокуратураси катта терговчиси, капитан Маъруфжон Парпиев  иштирок этди.