Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Сирдарё вилоят адлия бошқармасида "Оила куни" (Family Day) тадбири ўтказилди


Бугун Сирдарё вилоят адлия бошқармаси эрталабдан гавжум бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида илгари сурилган бешта муҳим ташаббусдан келиб чиқиб, шунингдек, ходимларнинг ишчанлик қобилиятларини ошириш, ходимлар ўртасида маънавий муҳитни янада ривожлантириш ҳамда фарзандларнинг ўз ота-оналарини иш жойлари билан яқиндан таништириш мақсадида бошқарма биносида "Оила куни" (Family day) тадбири ўтказилди.
Дастлаб, тадбир меҳмонлари - болажонларни Гулистон мусиқа ва санъат коллежи оркестри мусиқачилари тантанавор оҳанглар остида қаршиладилар.
Фойеда ташкил этилган суратлар галереяси болажонларда катта тассуротлар қолдирди. Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар Академияси вилоят бўлими мудири Анорқул Бойбеков болажонларга картиналар ҳақида сўзлаб берди ҳамда бошқарманинг Маънавият ва маърифат хонасида болажонлар учун "мастер-класс" ўтказди.
Ота-оналар ва болажонлар учун "Фарзандимга китоб совға қиламан!" акцияси ҳам ўтказилди. Ҳар бир болага, ёшидан қатъий назар альбомлар, китобчалар, энциклопедиялар харид қилинди.
Бошқарманинг иккинчи қавати фойесида болажонлар ўзлари учун ташкил этилган ҳунармандчилик кўргазмасини томоша қилдилар.
Бошқарманинг мажлислар зали бугун ўзгача қиёфа касб этди. Байрамона безатилган залда кичкинтойлар учун турли хил чиқишлар ташкил этилди. Тадбирни вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Иномжон Қудратов кириш сўзи билан очиб берди.
Гулистон Болалар шаҳарчасининг "Камалак" ансамбли иштирокида шўх рақслар томоша қилдилар, қўшиқлар тингладилар.
Болажонларнинг ўзлари ҳам шеър ўқиш, қўшиқ айтиш каби истеъдодларини намойиш этдилар.
Болалар бадиий гимнастикачи қизчаларнинг чиқишларини олқишлар билан кутиб олдилар. Ўзлари ҳам стол тенниси ўйнадилар.
Тадбирда иштирок этган барча болажонларга адлия бошқармасининг совғалари улашилди.
Тадбирнинг жажжи қаҳрамонлари Рус миллий маданий марказининг "Гармония" ансамбли ташрифини олқишлар билан кутиб олдилар.
Тадбирнинг бадиий қисмидан сўнг, болажонлар ажойиб торт ва ширинликлар билан сийландилар.
Тадбирдан адлия ходимлари оилалари ва фарзандлари олам-олам таассуротлар олдилар.