Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

ХОВОСДА САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ТАРҒИБОТИ


   Барча ҳудудларда бўлгани каби, Ховос туманида ҳам сайлов қонунчилиги ойлиги  қизғин давом этмоқда.

   Туман адлия бўлими жойларда ҳамкор ташкилотлар билан аҳолининг барча қатламига Сайлов кодекси ҳамда сайлов қонунчилигига киритилган янгиликлар мазмун-моҳиятини етказиш бўйича ишларни тизимли ташкил қиляпти.
   Ховос шаҳарчасидаги  1-сонли умумтаълим мактабида "Оила"  маркази, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши, "Қизил ярим ой" жамияти билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир ҳам айнан шу мавзуга бағишланди.  

   Иштирокчиларни, улар орқали оила аъзоларини сайловларда фаол иштирок этишга, шахсан овоз беришга чақирдик, - дейди туман адлия бўлими бошлиғи Ҳ.Бўрибоев. -  Шунингдек, тадбир давомида "Биз ОИВ инфекциясига қаршимиз!" ҳамда "Биз зўравонликка қаршимиз" шиори остида акциялар ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режасининг 1, 4, 7-бандларини ижроси юзасидан хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш бўйича маъруза қилинди, мавзуга оид буклек ва флаерлар тарқатилди ҳамда иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.