Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ТАРҒИБОТИ ДАВОМ ЭТМОҚДА


Жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман-шаҳар Кенгашларига сайловлар арафасида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари томонидан жойларда сайлов қонунчилиги тарғиботи юзасидан давра суҳбатлари, учрашув ва семинарлар ўтказилмоқда.

Бугун Сирдарё тумани ҳокимлиги мажлислар залида тумандаги барча маҳаллалар фаоллари иштирокида ана шу мавзуга бағишланган семинар ўтказилди.

Семинарда вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи А.Мавлонов Сайлов кодекси ҳамда сайлов қонунчилигига киритилган янгиликлар тўғрисида батафсил маълумот берди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўрисида”ги Қонунларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб берилди.

Семинар савол-жавобларга бой бўлди.