Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРМИСИЗ?


Вилоятдаги ижтимоий соҳа объектларининг қиш мавсумига тайёргарлиги кун тартибидаги долзарб масала бўлиб қолмоқда. 
Шу муносабат билан ҳудудларда адлия бўлимлари масъул ходимлари таълим муассасаларида бўлиб, қиш мавсумига тайёргарлик, ўтин-кўмир заҳираси шакллантирилганлигини ўрганмоқдалар.

Бугун Боёвут туман адлия бўлими бошлиғи Жаҳонгир Шомирзаев тумандаги Анорзор МФЙ ҳудудида жойлашган 43-умумтаълим мактабида бўлиб, синф хоналарининг иситилиши ва иситиш қозони аҳволи билан танишди.

- Мактаб газ билан иситилади. Газ таъминотида узилишлар бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб, ўтин-кўмир заҳирасини шакллантириб қўйганмиз. Синф хоналарига кириб, ўқувчилар бу ерда бемалол устки кийимларини ечиб, машғулотда қатнашаётганликларини кўришингиз мумкин, - дейди мактаб директори Т.Мустафоев.