Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ҲУДУДЛАРИДА САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ БЎЙИЧА БЛИЦ-СЎРОВЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА


Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинган “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” лойиҳаси доирасида бугун Сирдарё вилоятининг барча ҳудудларида блиц-сўровлар ўтказилмокда.
Хусусан,  Сирдарё туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Содиқжон Ҳамроев Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи  туман Кенгашидан кўнгиллилар билан биргаликда  кенг аҳоли қатлами орасида  блиц-сўровлар  ўтказишмоқда.
-        Сўровларда турли ёшдаги, туманнинг турли ҳудудларидан туман марказига ташриф буюрган фуқаролардан жорий йилнинг 22 декабрь куни сайловлар ўтказилишидан хабардорлиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда вилоят, туман-шаҳар Кенгашларига депутатлар сайланиши, неча йилга сайланиши ҳақида хабардорликлари тўғрисида, сайлов ўтказиш ва сайловчи ҳуқуқи борасида саволлар берилди. Қувонарлиси, фуқароларимизнинг 98 фоизи сайловлардан хабардор эканликларини айтишди. Мазкур жараёнда   фуқароларга сайлов қонунчилиги ҳақида тўлиқ тушунчалар берилиб, уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги оширилиши таъминланмоқда. Тарқатма материаллар тарқатилмоқда- дея хабар бермоқда С.Ҳамроев.