Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР БИЛАН САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ МАВЗУСИДА УЧРАШУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ва Мудофаа вазирлиги масъул ходимлари ҳамкорликда вилоят ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмларда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 октябрдаги "Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги"ни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги 957-сон қарори, Мудофаа вазирлиги қўшинларида мазкур Қарорнинг 6 ва 7 бандлари ижросини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган тарғибот тадбирларини ўтказиш режасига мувофиқ ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини сайловга оид ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида "Мен шахсан ўзим овоз бераман!" мавзусида учрашувлар ўтказилмоқда.

Навбатдаги учрашув  Боёвут туманида жойлашган  ҳарбий қисм хизматчилари билан ташкил этилди. 
 Тадбир жараёнида Боёвут тумани адлия бўлими бошлиғи Ж.Шомирзаев ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси мазмун-моҳияти  ва сайлов қонунчилигидаги янгиликлар ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.  
 Ҳарбий хизматчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.