Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ -САЙЛОВЧИЛАРГА


Марказий сайлов комиссияси томонидан жорий йилнинг 20 октябрдан 20 ноябригача эълон қилинган “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” доирасида бугун  “Ўздаверлойиҳа” институтининг Сирдарё вилоят ер лойиҳа” бўлинмасида “Сайлов қонунчилигини ўрганамиз” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
         Семинарда вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Даврон Бурҳонов иштирок этди ва маъруза қилди.
-        Бу йилги сайловлар юксак савияда ўтиши учун, албатта, ҳар биримиз сайловчи масъулиятини англамоғимиз, ўз ҳуқуқларимиздан фойдаланиб, шахсан овоз бериб, муносиб номзодларни сайлашимиз керак, - деди маърузачи ўз сўзида.
Семинарда сайлов қонунчилигини тарғиб қилиш бўйича кўргазмали тарғибот материалларидан фойдаланилди.