Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

"САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ТАРҒИБОТИ ОЙЛИГИ" ДАВОМ ЭТМОҚДА


Марказий сайлов комиссияси томонидан жорий йилнинг 20 октябрдан 20 ноябригача эълон қилинган “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” доирасида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси  томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, бошқарма масъул ходимлари корхона, ташкилот ва муассасаларда сайлов қонунчилиги юзасидан маърузалар ўқиб, учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказишаётирлар.
         Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасида бўлиб ўтган давра суҳбати ҳам сайлов қонунчилиги тарғиботига бағишланди. 
         Тадбирни Фавқулодда вазиятлар бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари, подполковник Бахтиёр Режепов олиб борди. 
         Тадбирда вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Азизжон Мавлонов жорий йилнинг 22 декабрь куни  “Янги Ўзбекистон –янги сайловлар” шиори остида ўтказиладиган сайловларни тартибга солувчи Сайлов кодекси мазмун-моҳияти ҳақида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимларига батафсил маълумотлар берди. Уларнинг ҳар бирини шахсан овоз беришга чақирди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
         Тадбир сўнгида Фавқулодда вазиятлар бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари, подполковник Бахтиёр Режепов маърузачига меҳнат жамоаси номидан миннатдорчилик билдирди.
         Сайлов қонунчилигини бугун ўз Ватани тақдирига лоқайд бўлмаган ҳар бир фуқаро билиши зарур, - деди Б.Режепов. - Бошқармамиз раҳбарияти ўз ишчи-ходимларининг ҳуқуқий билим ва маданиятини ошириш бўйича мунтазам тарғибот тадбирларини ўтказиб келяпти. Бу борада биз билан яқиндан ҳамкорлик қилаётган адлия бошқармасидан миннатдормиз.