Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

СЕМИНАР КЕСКИН ТАНҚИД РУҲИДА ЎТДИ


Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Сирдарё вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда “Раҳбар аёллар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш ва қизларни ҳаётга тайёрлашда жамоанинг роли” мавзусида семинар ташкил этилди. Тадбирда вилоятдаги барча ҳуқуқ тартибот органлари, туман-шаҳар хотин-қизлар қўмиталари раислари, ОАВ вакиллари ҳамда вилоятдаги мактабгача таълим муассасаларининг 400 нафардан ортиқ раҳбар ва ходимлари иштирок этдилар.
Семинарни вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Д. Ўролова очди ва олиб борди. Тадбирда вилоят ҳокимининг ёшлар, ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари О.Абдуғаниев, вилоят прокуратураси умумий назорат бўлими бошлиғи Ғ. Сарибоев, вилоят Ички ишлар бошқармаси Тергов бошқармаси коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи Ж.Хўжамқулов, вилоят “Нуроний” жамғармаси раиси Ў.Абдиев, вилоят "Оила" илмий-амалий маркази раҳбари О. Турдиевалар сўзга чиқдилар.
-        Ушбу семинарни ўтказишдан мақсад хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, биринчи навбатда, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорликни таъминлашдан иборатдир, - деди ўз сўзида Д.Ўролова.

        Шу билан биргаликда семинарда таълим тарбия, айниқса, мактабгача тарбия муассасаларида маънавий-маърифий тадбирларни ўтказишдаги нуқсонлар, раҳбар аёлларнинг кийиниши ва жамиятда ўзининг одоб ахлоқ нормаларига амал қилиши. жамиятда хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини оширишд борасида долзарб масалалар кўтарилди .

Айниқса, мактабгача тарбия масканларининг аҳволи, муассасаларга ишга кириш, болаларни боғчаларга қабул қилишда коррупция ҳолатлари юз бераётганлиги ачинарли ҳолат эканлигини, боғчалар ошхоналарида антисанитария ҳолатлари, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва қозонга тушгунча бўлган даврда  талон-тарож қилиниши каби ҳолатлар учраётганлиги қаттиқ танқид остига олинди.

-        Барчамизга маълумки, бугунги кунда аёлларимиз жамиятимизда муҳим ўринга эга. Ўзбекистон аҳолисининг 50 фоизидан ортиғини ташкил этадиган аёллар ҳозирги кунда кириб бормаган соҳа йўқ, десам тўғри бўлади. Аёлларга бўлган юксак эъзоз ва эътиборни Президентимиз фармонлари билан кўплаб хотин-қизларнинг юксак унвонларга, орден ва медалларга сазовор бўлаётганликларида ҳам кўриш мумкин. Вилоятдаги бир қатор фаол аёллар ҳам “Эл-юрт ҳурмати”, “Фидокорона хизматлари учун”,  “Соғлом авлод учун”, “Дўстлик” орденлари, “Шуҳрат” медали, “Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги” эсдалик нишони билан тақдирландилар, - деди ўз сўзида Д.Ўролова. – Аммо, аёлларга берилган имкониятлардан ўз нафси йўлида фойдаланаётганлар, раҳбарлик курсисига ўтириб, ўзибўларчиликка, коррупция ҳолатларига йўл қўяётган опа-сингилларимиз, афсуски, орамизда мавжуд.  

 Семинарда вилоят ҳокими ўринбосари, ижтимоий-иқтисодий комплекс раҳбари О.Абдуғаниев томонидан ўз фаолиятларида камчиликларга йўл қўйган туман-шаҳар МТМлар бўлимлари мудирлари,  Гулистон шаҳридаги 3-, Янгиер шаҳридаги 6-, Оқолтин туманидаги 11-, Сирдарё туманидаги 5-, 19-МТМлар мудиралари  камчиликларни бартараф этишлари борасида қаттиқ огоҳлантирилдилар.

  Вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Ўролова барчани жипслашишга, фаол бўлишга, ҳалол ишлаб, жамият равнақида хотин-қизлар ўрни ва ролини кучайтишга ҳисса қўшишга чақирди. Барча меҳнат жамоаларида, шу жумладан, хотин-қизлар ўртасида коррупцияга қарши курашиш ҳамда ҳуқуқий билимларни ошириш бўйича тизимли ишлар олиб бориш белгилаб олинди.