Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

САЙЛОВ-2019:КОРХОНАЛАРДА ТАРҒИБОТ


Кейинги пайтларда аҳолининг барча қатлами ўртасида ҳуқуқий саводхонликка, қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор бўлишга интилиш кучайиб бормоқда. Шунингдек, корхона ва ташкилотлар, муассасалар ҳам ўз ишчи–ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида қайғурмоқдалар. Улардан жойларда адлия тизимларига ҳамкорликка чорловчи мурожаатлар кўпайиб бормоқда.

        Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи Назар Қаршибоев, шаҳар прокурорининг катта  ёрдамчиси Ф.Дониёров, адлия бўлими мутахассиси Д. Абдуллаевлар  “Sirdaryo Best Fashion”   МЧЖ қўшма корхонаси таклифига биноан корхона меҳнат жамоаси  билан ҳуқуқий мавзуда  учрашув ўтказдилар.

       Учрашувда Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, сайловда қатнашиш ҳар бир фуқаронинг сиёсий ҳуқуқлари эканлиги борасида тушунчалар берилди.

  • Ушбу ҳуқуқлардан оқилона фойдаланиш -ҳар бир фуқаронинг бурчи, - деди маърузачи Н.Қаршибоев ўз сўзида.

       Кун тартибидаги асосий мавзудан сўнг, маърузачилар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 январдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган “Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш,  ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисида”ги; 2018 йил 12 апрелдаги 285-сон қарори билан тасдиқланган “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисида”ги ҳамда 2018 йил 9 февралдаги 103-сон қарори билан тасдиқланган “Ариза берувчи-уй қурувчининг 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисида”ги низом талаблари тўғрисида иштирокчиларни  қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.