Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

ҲУҚУҚИЙ БИЛИМГА ТАЛАБ КУЧАЙИБ БОРМОҚДА


Бугун Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи Назар Қаршибоев вилоят Давлат архиви идораси ходимлари билан ҳуқуқий мавзуда давра суҳбати ўтказди.  

Давра суҳбати савол-жавоб, фикр-мунозара тарзида ўтди. Маърузачи иштирокчилари уларни қизиқтирган, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 январдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган “Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек, ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга  муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисида”ги;2018 йил 12 апрелдаги 285-сон қарори билан тасдиқланган  “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисида”ги ҳамда 2018 йил 9 февралдаги 103-сон қарори билан тасдиқланган “Ариза берувчи - уй қурувчининг 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисида”ги низом талаблари тўғрисидаги саволларга батафсил равишда тушунтиришлар берди.

-        Фуқаролар, улар аҳолининг қайси қатламидан бўлиши қатъий назар, қонунчиликдаги янгиликларни, ўзлари учун қонун билан белгиланган имтиёзлардан фойдаланишни билишга интилишлари кучайиб бормоқда, - дейди Н.Қаршибоев. –  Бу албатта, ижобий ўзгариш. Айниқса, кейинги пайтда ташкилот ва муассасалар, маҳаллалар адлия бўлимига тарғибот тадбирларида ҳуқуқий тушунчалар беришни сўраб кўплаб мурожаатлар қилишмоқда. Иложи борича мурожаатларни қаноатлантиришга, аҳоли билан учрашувлар ўтказиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар беришга ҳаракат қиляпмиз.