Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

САЙЛОВ МЕНИНГ - ҲУҚУҚИМ


Маълумки, жорий йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлиснинг Қонунчилик Палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади. Ушбу сиёсий тадбир «Янги Ўзбекистон. Янги сайловлар!» шиори остида ўтказилмоқда.

Бу ҳақда ходимларга батафсил маълумот бериш мақсадида Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси ташаббуси билан семинар ташкил этилди. Семинарда вилоят Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Даврон Бурхонов иштирок этиб, «Сайлов – менинг ҳуқуқим» мавзусидаги маърузасини йиғилганларга ҳавола этди.
Тадбирда сайлов жараёнлари, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи, сайлов қонунчилигига оид батафсил маълумотлар айтиб ўтилди.

Маъруза давомида Д.Бурхонов қуйидагиларни баён этди: - Жорий йилги сайловлар илк бор янги Сайлов кодекси асосида ўтказилади. Кодексда сайловларни умумэътироф этилган халқаро стандартлар ва принциплар асосида демократик, очиқ-ошкора ва шаффоф ўтказишга хизмат қиладиган ўттиздан ортиқ янги норма ва қоидалар жой олиб, илгари амалда бўлган кўплаб чекловлар чиқариб ташланди. Шунингдек, мазкур кодексда «Битта сайловчи-битта овоз» тамойилини амалга оширишни таъминлайдиган Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг ягона электрон рўйхатига оид қоидалар белгиланди.
- Ўтказилган семинарда сайловга оид зарур маълумотларга эга бўлдим, - дейди Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси катта инспектори И.Халилов. – Сайловларда фаол катнашаман ва мамлакатимиз ривожига ҳисса қўшадиган муносиб номзодга овоз бераман.

Дарҳақиқат, ушбу сиёсий жараёнларда фаол иштирок этиш ва муносиб номзодга овоз бериш ҳар бир фуқаронинг қонуний ҳуқуқи ҳисобланади. Учрашув якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига мутахассис томонидан тўлиқ жавоблар айтилди.