Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ


Сирдарё вилоят адлия бошқармаси билан вилоят Мудофаа бошқармаси ўртасида тузилган қўшма дастур ижроси юзасидан туман-шаҳарларда жойлашган ҳарбий қисмларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказиш тизимли йўлга қўйилган. Айниқса, яқинлашиб келаётган сайловлар арафасида туман-шаҳар адлия бўлимлари ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оилалари учун ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил қилиб, уларга Сайлов қонунчилиги бўйича батафсил маълумотлар беришмоқда.

        Хусусан, бугун  Оқолтин туман адлия бўлими томонидан  туман Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Н.Юлдошев, туман Нуронийлар жамғармаси раиси Р.Аҳмедовлар билан ҳамкорликда Оқолтин туман Фарғона шаҳарчасида жойлашган Н- R бўлинмаси ҳарбий хизматчилари билан  ҳуқуқий мавзуда учрашув  ўтказилди.

     Туман адлия бўлими бошлиғи Турсунбой Каримов   ҳарбий хизматчилар билан  Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси, ушбу кодексдаги янгиликлар ва сайлов ҳақида суҳбатлашди. Шуни нгдек, тадбирда  "Одам савдосига қарши курашиш", "Виждон эркинлиги ва Диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябрдаги ПҚ-4436-сонли "Диний маърифий фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори   юзасидан ҳам тушунчалар берилди.