Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА


Гулистон туман адлия бўлими томонидан туман ИИБ, Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши ҳамда хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 октябрда "Сайлов қонунчилиги тарғиботини ойлиги"ни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги 957-сон қарори, Вилоят адлия бошқармасининг 24.10.2019 йилдаги 12-6/896-сон хати ижросини таъминлаш мақсадида туман енгил саноат ва сервис коллежида Соҳилобод, Шарқ хақиқати, Фурқат ва Олтин водий МФЙлар фуқаролари учун ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Иштирокчиларга Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти ва ундаги янгиликлар хақида тушунтирилди ва сайлов жараёнида фуқароларнинг шахсан иштирок этишлари кенг тарғиб қилинди. . Шундан сўнг тингловчиларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари кенгашларининг қўшма қарори билан тасдиқланган "Тўйлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида"ги Низомнинг мақсади, мазмун-моҳияти етказилди.
 “Street law” (“Кўча ҳуқуқи”-оддий ҳуқуқ) лойиҳаси доирасида турли ёшдаги аҳоли қатламига ҳуқуқлари тушунтирилиб, мавзуга оид флаерлар тарқатилди.