Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

АҲОЛИ БИЛАН САЙЛОВОЛДИ УЧРАШУВЛАР


Ширин шаҳар адлия бўлими, шаҳар ИИБ, хотин қизлар қўмитаси ҳамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқарув органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи  шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 октябрдаги "Сайлов қонунчилиги тарғиботини ойлиги"ни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги 957-сон қарорини ижросини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил қилинди.
Ишчи гуруҳ томонидан шаҳар маҳаллаларида сайлов қонунчилиги бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Галдаги учрашув М.Улуғбек маҳалласи фуқаролари билан ўтказилиб, адлия бўлими бошлиғи Ш.Нодиров аҳолига Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти ва ундаги янгиликлар хақида тушунтиришлар берди.