Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР БИЛАН САЙЛОВОЛДИ УЧРАШУВЛАРИ


Навбатдаги тадбир Мирзаобод туманидаги "Наврўз" МФЙ ҳудудидаги жойлашган ҳарбий хизматчилар ҳузурида бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси, ушбу кодексдаги янгиликлар ва сайлов ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди. Мирзаобод тумани адлия бўлими ва Мудофаа вазирлиги масъул ходими, подполковник Б.Норбоев билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 октябрдаги "Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги"ни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги 957-сон қарори, Мудофаа вазирлиги қўшинларида мазкур Қарорнинг 6 ва 7 бандлари ижросини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган тарғибот тадбирларини ўтказиш режасига мувофиқ ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини сайловга оид ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида "Мен шахсан ўзим овоз бераман!" мавзусида ҳарбий хизматчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказмоқдалар. Навбатдаги тадбир Мирзаобод туманидаги "Наврўз" МФЙ ҳудудидаги жойлашган ҳарбий хизматчилар ҳузурида бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси, ушбу кодексдаги янгиликлар ва сайлов ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.

 Сардоба туман адлия бўлими 2019 йил 28 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 октябрда "Сайлов қонунчилиги тарғиботини ойлиги"ни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги 957-сон қарори, вилоят адлия бошқармасининг 24.10.2019 йилдаги 12-6/896-сон хати ижросини таъминлаш мақсадида Марказий ҳарбий округ 03-195 ҳарбий қисм 2-йиғма баталион 3-отряд сафида хизмат қилаётган 80 нафар ҳарбий хизматчиларга Сайлов Кодекси ва Сайловга оид норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг мазмун-моҳияти ва қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида тушунтиришлар берилди.