Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ ҚУРОЛИМИЗ БЎЛСИН


Меҳнат жамоалари ва аҳоли билан жойларда давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4436-сонли “Диний маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти тарғиб қилинмоқда.

Марказий банк вилоят Бош бошқармасининг мажлислар залида вилоят ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси ҳамда вилоят маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда  банк ходимлари иштирокида ўтказилган семинар ҳам шу мавзуга бағишланди.

Тадбирда маърузачи, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида маъруза ўқиди ҳамда мавзу юзасидан саволларга батафсил жавоб берди.