Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Янги Ўзбекистон – янги сайловлар


Жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловлар ана шу шиор остида ўтади. 

Куни кеча вилоят сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон экологик партиясининг Сирдарё вилоят кенгашларига 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгаши депутатлари сайловида иштирок этиш учун ижозат бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Ушбу қарорлар партиялар вакилларига тантанали равишда топширилди. Партияларга ушбу муҳим ҳужжатларни топширар экан, Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашига кўмаклашувчи вилоят сайлов комиссияси раиси Жамшидхон Нуритдинов шундай деди:
- Жойларда ушбу сайловларни ўтказиш тартибини белгилаб берувчи янги, ягона Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти ва унга киритилган янгиликларнинг аҳамияти тарғиботи аллақачон бошланиб кетган. Биз сайловларга аввало аҳолининг барча қатламини тайёрлаб олиш чораларини кўрдик, номзодларни ҳуқуқий онгли, ҳуқуқий маданияти шаклланган сайловчилар сайлайдилар. Бу йилги сайловлар очиқлик ва шаффофлик, демократик принципларга амал қилиб ўтказиладиган сиёсий жараёнларнинг ҳақиқий намунаси бўлади.