Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

ҲАШАРЧИЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ


Шу кунларда Сирдарё вилояти далаларида пахта терими қизғин бормоқда. Ҳашарга чиққан теримчилардан хабар олиниб,   ҳар тарафлама рағбатлантирилмоқда. Теримчилар учун ҳашар ошлари ташкил этилмоқда.

        Хусусан, вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти  томонидан ҳам  Гулистон тумани далаларида жавлон уриб, эл хирмонига ҳисса қўшаётган Мудофаа вазирлиги  ҳарбий хизматчилари  ҳузурида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.
 -Ҳашарчиларга гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.   Улар билан суҳбат қуриб, шароитлари яхши, кайфиятлари аъло эканлигини билиб олдик, - дейди вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Жамшидхон Нуритдинов.