Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

ИШ ҲАҚИ УНДИРИЛДИ.


Ховос туман адлия бўлими Ховос тумани “Агросервис” МТП МЧЖ томонидан ишчи ва хизматчиларга  ўз вақтида иш ҳақи берилмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаатлари ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида, Ховос тумани “Агросервис” МТП МЧЖ ишчи ва хизматчиларининг 148 192 109 сўм миқдорида иш ҳақларини  ўз вақтида бермасдан келганлиги маълум бўлди.
Натижада, Ховос тумани “Агросервис” МТП МЧЖ томонидан меҳнат шартномаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  88-сонли қарори талаблари бажарилмаган.
Боёвут туманлараро судига 30 нафар ишчи ва хизматчиларга тўланиши лозим бўлган жами 148 192 109 сўм иш ҳақи ундириш юзасидан ариза киритилди. Киритилган аризанинг натижасида жами148 192 109  сўм иш ҳақи ундириш бўйича суд буйруғи чиқарилди.