Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

ИШ ҲАҚИ УНДИРИЛДИ.


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси фуқаро Ў.Хошимовнинг Ховос тумани “Агросервис” МТП МЧЖ томонидан ўз вақтида иш ҳақи берилмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида, Ховос тумани “Агросервис” МТП МЧЖ томонидан фуқаро Ў.Хошимовга ўз вақтида иш ҳақини бермасдан келганлиги оқибатида ундан жами 2 705 640 сўм миқдорида иш ҳақидан қарздорлиги мавжудлиги маълум бўлди.
Натижада, Ховос тумани “Агросервис” МТП МЧЖ томонидан меҳнат шартномаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  88-сонли қарори талаблари бажарилмаган.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг
154-моддасига кўра иш берувчи молиявий ҳолатидан қатъий назар ходимга бажарган иш учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги белгиланган.
Боёвут туманлараро судига фуқаро Ў.Хошимовга тўланиши лозим бўлган жами 2 705 640 сўм иш ҳақи ундириш юзасидан ариза киритилди. Киритилган аризанинг натижасида жами 2 705 640 сўм иш ҳақи ундириш бўйича суд буйруғи чиқарилди.