Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ -ҚУРОЛИМИЗ


Ушбу шиор остида вилоят адлия бошқармаси тизимидаги туман-шаҳар адлия бўлимлари жойларда учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказмоқдалар.

Хусусан, Оқолтин туман адлия бўлими ходимлари томонидан, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Туман адлия бўлими бошлиғи Т.Каримов  иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябрдаги ПҚ-4436-сонли "Диний маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар  тўғрисида"ги қарорининг мазмун-моҳиятини  тушунтириб берди.

Шунингдек, “Жаҳолатга қарши- маърифат” ва “Одам савдосига қаршимиз” мавзусида суҳбатлашилди. Бундан ташқари, иштирокчиларни қизиқтирган  турли саволларга  маърузачи томонидан тўлиқ ҳуқуқий тушунтиришлар ва  маслаҳатлар берилди.