Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

ХОТИН-ҚИЗЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА


Сирдарё вилоятининг барча ҳудудларида туман- шаҳарларида хотин-қизлар қўмиталари,  маҳаллалар билан ҳамкорликда “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ва “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг мазмун-моҳияти тарғиб қилинмоқда.

Бугун Боёвут тумани адлия бўлими  туман хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда туманнинг “Марказ” ва “Истиқлол” МФЙ аҳолиси учун тарғибот тадбири ташкил этилди.

Боёвут туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Шавкат Исканов  тадбирда иштирокчиларга  ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида халқчил тилда, батафсил маълумот берди. Шунингдек, юқорида тилга олинган қонунлар мазмун-моҳияти, қонун билан янада мустаҳкамлаб қўйилган аёллар ҳуқуқлари ҳақида тушунчалар берилди. Иштирокчиларга “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ҳамда “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонунлар бўйича ҳуқуқий тушунчалар берилиб, савол-жавоб ўтказилди.

 Тадбирда мавзуга оид буклет ва флаеерлар тарқатилди.

Тадбир сўнггида қатнашчиларга Адлия вазирлигининг телеграмм мессенжеридаги “Huquqiy axborot” каналининг афзалликлари ҳамда   каналга уланиш бўйича маълумот берилди.