Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ


Сирдарё вилоят бандлик бош бошқармасида одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид масалалар юзасидан “Очиқ мулоқот” бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида вилоят бандлик бош бошқармаси, вилоят адлия бошқармаси, Ташқи миграция агентлиги Сирдарё вилоят ҳудудий филиали, ННТлар ва ОАВ лар ходимлари иштирок этдилар.
Мулоқот асосан, савол-жавоб, фикр-мулоҳаза, мунозара тарзида ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлида “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5775-сонли Фармони қабул қилинган.

Ушбу Фармон талабидан келиб чиқиб жойларда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси тузилиб, унинг асосий вазифаси этиб мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва Одам савдосига қарши курашиш Миллий дастури тасдиқланган.

Бунда Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган “Мажбурий меҳнат тўғрисида”ги 29-сон, “Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида” ги 105-сон ҳамда “Болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари тўғрисида” ги 182-сонли Конвенциялари маъзмун моҳиятидан келиб чиқиб нафақат пахта йиғим терими даврида мажбурий меҳнатни олдини олиш, балки соғлиқни сақлаш, ҳалқ таълими ҳамда мактабгача таълим муассасаларида мажбурий ободонлаштириш ишларига ишчиларни жалб қилишнинг олдини олиш, шу жумладан жойларда ишчи ва ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилаётган ташкилот, корхона ва муассасалар мансабдор шаҳсларига кескин чоралар қўллаш вазифалари белгиланган.

Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси томонидан юқорида қайд этилган Фармон талабидан ва Ҳалқаро Меҳнат Ташкилотининг “Мажбурий меҳнат тўғрисида”ги 29-сон, “Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида” ги              105-сон Конвенциялари талабларидан келиб чиқиб жойларда бир қатор ишларни амалга оширган.
Бугунги кунда вилоятда мажбурий меҳнатнинг олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилаётганлиги жумладан фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари камситилганган тақдирда ҳуқуқларини тиклаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қошида (71) 200-06-00, 200-06-01, Telegram: “@mehnathuquq_bot” сайти, Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармасида (78) 221-10-11, 221-10-07 телефон рақамлари ишлаётганлиги ва шу телефонларга меҳнат ҳуқуқлари бузилган фуқаролар мурожаат қилишлари мумкинлиги  борасида Сирдарё вилоят телевидениеси ҳамда  “Сирдарё ҳақиқати” рўзномаси орқали мунтазам эълонлар бериб борилган.
Шу ўринда айтиш жоизки, ОАВ ходимлари ҳамда блогерлар томонидан мажбурий меҳнатга жалб этиш борасида интернет тармоқларида тарқалган хабар, чиндан ҳам шундай ҳолат юз берган бўлса, Бандлик бош бошқармаси томонидан кўрилган чоралар ҳақида ҳам савол тушди. Бандлик бош бошқармаси бошлиғи М.Муҳаммадиев бу борда Сирдарё тумани ташкилот ва корхона, муассасаларида ўрганиш ўтказилганлиги, хабар ўз тасдиғини топмаганлигини айтиб ўтди.
- Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Бандлик бош бошқармаси юрисконсульти М. Абдураҳмонов, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлими мудири Ш.Умаралиевалар билан биргаликда йил бошидан буён барча ҳудудлардаги давлат органлари ва ташкилотлари раҳбар-ходимларини қамраб олган ҳолда бепул ҳуқуқий маслаҳат курслари ўтказиб келяпти,  - дейди сўз олган адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Зебо Ҳайдарова. – Бугунги юртдошларимиз кечагисидан ҳуқуқий онги ва саводхонлиги билан фарқ қилади. Улар мажбурий меҳнат нима, унинг қандай турлари бор ва мажбурий меҳнатга дуч келинганда кимларга мурожаат қилишни ҳам яхши билишади. Шу билан бирга пахта мавсумини йил бўйи кутиб, теримдан олинган яхши даромад кам-кўстига яратишни режалаштириб юрган фуқароларимиз бор, албатта.  
ги кунда интернет-сайтларга  биргина раддия бериш билан чекланиш  мумкин эмас. Бундай  салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун тарғибот ишларини кучайтириш, керак бўлса, тарғибот ишларида блоглар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалардан ҳам фойдаланиш лозим. Энг тўғриси - жойидан репортаж тайёрлаш, дала меҳнаткашларининг матонатли меҳнатини муносиб рағбатлантирилаётганлигини пешма пеш бериб бориш, - дейди  вилоятда оммалашган "Sirdaryo Xabarlari" телеграм канали ижодий гуруҳ раҳбари Ойбек Номозов.  
- ПФ-5775-сонли Фармон талабларидан келиб чиқиб, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, ҳашар ишларини юксак савияда ташкил этиб, вилоят ҳокими айтганидек “Сирдарё намунасини” кўрсатиб, банд бўлмаган аҳолини жалб этишни йўлга қўйиш, шу билан биргаликда, бошқа вилоятлардан келган ҳашарчилар учун барча шароитларни яратиш – барчамизнинг вазифамиз.  Боёвут туманидаги 3-Боёвут СИУ ҳудудидаги “Дала ҳашарчилар шаҳарчаси” ҳамма ҳудудлар учун намунадир, - деди вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи М.Муҳаммадиев.

Давра суҳбатида шунингдек ОАВ вакиллари томонидан тушган саволларга жавобан давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари томонидан жойларда пахта терими мавсумида теримни уюшқоқлик ва сифатли ўтказишда мажбурий меҳнатнинг олдини олиш мақсадида фермер хўжаликлари томонидан уюшмаган аҳолини пахта йиғим теримига ихтиёрий жалб қилинишида улар билан меҳнат шартномалари тузилиши ва пахтакорларга барча шарт-шароитлар яратиб берилиши, теримчиларни ташишда хавфсизлик талабларига риоя қилиниши юзасидан доимий мониторинглар олиб борилган, бу борада тушунча ва маслаҳатлар берилганлиги айтиб ўтилди.