Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

ЁШ САЙЛОВЧИЛАР УЧУН ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ


Жорий йилнинг декабр ойида Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутатлигига ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман-шаҳар кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлар олдидан тайёргарликлар аллақачон бошланиб кетди.

   Хусусан адлия тизимида шу йил 25 июнь куни қабул қилинган Сайлов кодексининг мазмун-моҳиятини тарғиб этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, жойларда аҳолининг турли қатламлари вакиллари билан учрашувлар, давра суҳбатлари, манзилли тарғиботлар ўтказилиб, Сайлов кодекси мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда ҳамда  тарғибот материаллари тарқатилмоқда.
-        Ушбу тарғибот ишларидан мақсад  - фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш, бунда референдумларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ва ҳокимиятнинг вакиллик органлари сайловида қатнашиш, шунингдек, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъий назар тенг сайлов ҳуқуқига эга эканлигини тушунтириш, сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмаслиги каби сайлов қонунчилигининг асосий қоидаларини кенг оммага етказишдан  иборат, - дейди Боёвут туман адлия бўлими бошлиғи Жаҳонгир Шомирзаев.
Бугун Боёвут туманида 200 нафар 18 ёшга қадам қўйган ҳамда бу йил биринчи бор сайловларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган ҳамюртларимиз учун сайлов қонунчилиги мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбир партиялар  туман кенгашлари, туман ҳокимлиги ҳамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи туман Кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилиб, асосан, сайлов қонунчилиги бўйитча ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, Сайлов кодексининг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда сайлов жараёнини намунавий ташкиллаштиришдан иборат бўлди.
-Мен бу йил 18 ёшга тўлдим, бу йил биринчи бор сиёсий ҳуқуқларимдан фойдаланаман, -  дейди  “Мард ўғлон” медали совриндори Нодир Баҳромов. – Рости, жуда ҳаяжондаман, сайловларнинг жамиятимизнинг демократлашуви ҳамда фуқароларнинг ҳаёти фаровонлашувига катта таъсири борлигини билиб олдим. Демак, барча юртдошларим қатори елкамда сайловлар юксак савияда ўтиши ҳамда муносиб номзодлар сайланиши учун масъулият борлигини ҳис қиляпман.
Сайлов жараёни худди ҳақиқий сайловлардек ташкил этилди, 18 ёшли йигит-қизлар ҳужжатларини кўрсатиб, сайлов бюллетенларини олдилар, сайлов кабиналарида  номзодларга овоз бериб, сайлов қутисига ташладилар.
Сўнгра саноқ комиссияси овозларни санаб чиқди, ёшларга баъзи бюллетенларда қаерда хатога йўл қўйилганлиги ҳақида тушунтириб бердилар.
       -Бундай тадбирларни биз тумандаги барча таълим муассасаларида ўтказамиз, маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида  Сайлов кодекси мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилигига киритилган янгили кларни тарғиб қиламиз. Тарғибот ишлари декабр ойининг ўрталарига қадар давом этади, - дейди Ж.Шомирзаев.