Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

АДЛИЯ КЎМАГИДА ИШЛИ БЎЛДИМ


Мен икки йилдан буён иш қидириб, сарсон бўлиб юрган эдим. Бундан би роз вақт илгари “Facebook” ижтимоий тармоғида Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг «Ҳуқуқ маслаҳатчиси» гуруҳига кириб қолдим. Шу ердан адлия органига мурожаат қилдим ва муаммомни ёзиб юбордим.

Мени Гулистон шаҳар адлия бўлимига йўллашди. Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи Назар Қаршибоевга бориб учрашдим ва икки йилдан буён ишсиз юрганимни, мутахассислигим бўйича ишга киролмаётганлигимни айтиб, ёрдам сўрадим.

Адлия бўлимининг аралашуви билан яқинда Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиалининг Тез тиббий ёрдам бўлимига диспетчерлик лавозимида иш бошладим.

Адлия ходимларидан миннатдорман. Мана шундай ҳамиша халқнинг корига яраб, дуосини олиб юрсинлар, дея ёзибди Гулистон шаҳар Истиқлол маҳалласида яшовчи фуқаро Ф. Исмоилова.

Ўз навбатида биз ҳам фуқаронинг муаммоси ҳал этилганидан хурсандмиз ва ишларида муваффақият тилаймиз!