Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

ДСЭНМ ходимлари учун ҳуқуқий-маърифий тадбир


Боёвут туман адлия бўлими томонидан тумандаги Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази ходимлари учун ҳуқуқий маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармонининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, мавзуга оид буклетлар тарқатилди.

-        Бундан ташқари, меҳнат ҳуқуқи ва мажбурий меҳнат тақиқланганлиги тўғрисидаги ҳукумат қарори ходимлар эътиборига етказилди, - дейди туман адлия бўлими бошлиғи Жаҳонгир Шомирзаев. – 2018 йил 10 майда   Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарорининг мазмун-моҳияти яна бир бор марказ раҳбарлари ва ходимларига тушунтирилиб, сўровномалар ўтказилди.

          Тадбир сўнгида савол-жавоблар, фикр-мулоҳазалар тингланди.