Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

МЕНИНГ МАҲАЛЛАМДА ЖИНОЯТ СОДИР БЎЛМАСЛИГИ КЕРАК!


Сайхунобод туманидаги "Ўрикзор" маҳалла фуқаролар йиғинида ушбу шиор остида ҳуқуқий-маърифий тадбир ташкил этилди.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Сайхунобод тумани адлия бўлими туман хокимининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари Ў. Бурҳонова, туман "Маҳалла" жамғармаси вакиллари билан биргаликда аҳоли ўртасида "Менинг маҳалламда жиноят содир этмаслиги керак" шиори остида манзилли тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширди, - дейди туман адлия бўлими бошлиғи Наиль Тагиров. -  Жойларда жамоатчилик назоратини кучайтириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш  ҳақида тушунтириш ишлари  ўтказдик, адлия бўлими томонидан  буклетлар тарқатилди.  Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 30 июлдаги "Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида"ги  ҳамда  "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сон "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони мазмун-моҳияти тингловчиларга тушунтирилди.   Фуқаролар янги қабул қилинган "Сайлов Кодекси" ҳақида, сайлов қонунчилигидаги янгиликлар тўғрисида саволлар бердилар. Уларга сайловлар ўтказилиши тартиби тушунтирилди.

Бундан ташқари йиғилишда туман ҳокимининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари Ў.Бурҳонова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони юзасидан, шунингдек, аёллар орасида жиноятчиликни камайтириш, оилавий ажримларнинг олдини олиш юзасидан маъруза қилди ва иштирокчиларни мунозараларга чорлади.

 Тадбир қизғин мунозараларга бой бўлди.