Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

КОРРУПЦИЯСИЗ ҲАЁТ САРИ!


“Ҳаромдан ҳазар қил, ҳалол ва пок бўл, ҳаётингни дўзахга айлантирма!” шиори остида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман-шаҳар адлия бўлимлари томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти давлат идоралари ва ташкилотларида тизимли тарғибот қилинмоқда.

Хусусан, Сирдарё тумани  Бандликка кумаклашиш марказида туман адлия бўлими томонидан  марказ ходимлари билан давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармонининг мазмун-моҳияти тушунтирилди, “Коррупциясиз соҳалар” лойиҳаси ҳақида маълумот берилди. “Ҳаромдан ҳазар қил, ҳалол ва пок бўл, ҳаётингни дўзахга айлантирма!”  мавзусида тайёрланган буклетлар тарқатилди.

Шунингдек, иштирокчиларга меҳнат ҳуқуқи ва мажбурий меҳнат тақиқланганлиги,  2018 йил 10 май куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан қапбул қилинган “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори мазмун-моҳияти   инновацион усуллардан фойдаланган (буклет ва флаерлар асосида) ҳолда аҳоли ва ижрочилар эътиборига етказилди.