Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

АҲОЛИ БИЛАН МАНЗИЛЛИ ТАРҒИБОТ ЎТКАЗИЛДИ


Адлия вазирлиги тизимида “халқимизга қўлни кўксига қўйиб хизмат қилиш”ни йўлга қўйиш мақсадида давлат нотариал идоралари фаолиятини очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ташкил этиш механизмлари кенг қўлланилмоқда. Кейинги пайтда  аҳолига кўрсатилаётган нотариал хизматларнинг сифати ва тезкорлигини ошириш, идоралардаги узундан-узун навбатларга ва сансалорликка барҳам бериш, фаолиятда турли суиистеъмолчиликлар ҳамда коррупция кўринишларини олдини олиш, халқимизга намунали хизмат қилиш нотариуслар олдига қўйилган асосий талабдир.
Шу боисдан ҳам нотариусларнинг аҳолига манзилли хизмат кўрсатишлари, “Ҳуқуқий ахборот кунлари”да маҳаллаларда аҳоли билан учрашувлари доимий тус олмоқда.

 Сайхунобод тумани давлат нотариал идораси нотариуси Комилжон Ботиров тумандаги “Иттифоқ” ҳамда “Олғабос”маҳаллаларида аҳоли билан учрашув ўтказди.

-Ҳар иккала маҳаллада аҳоли билан бўлган учрашувларда Конституция, инсон ҳуқуқлари, ҳамда “Оила”кодекси, нотариат соҳасидаги янгиликлар борасида тушунтириш ишларини олиб бордик, - дейди К.Ботиров. –Шу билан бирга аҳолидан пенсия, мерос, васийлик ва ҳомийлик масалалари, бандлик мавзусида саволлар тушди. Ушбу саволларга ҳуқуқий тушунтиришлар бердик.

Тадбирда аҳолига “Telegramm” каналидаги “Huquqiy axborot” канали  ҳамда “antikorbot” боти, янги  “advise.uz” ҳуқуқий ахборот портали ҳақида тушунчалар берилди.