Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

МЕҲНАТ ЖАМОАЛАРИДА ҲУҚУҚ ТАРҒИБОТИ


 Вилоят адлия бошқармаси тизимидаги туман-шаҳар адлия бўлимлари меҳнат жамоаларида қонунчиликдаги янгиликларни тизимли тарғибот қилмоқдалар.
Хусусан,  Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи Назар Қаршибоев Сирдарё вилояти газ таъминоти ҳудудий бошқармаси Гулистон шаҳар филиали ходимлари билан бугун ташкил этилган давра суҳбатида  Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 25 июнда тасдиқланган “Сайлов кодекси”, сайлов қонунчилигига киритилган янгиликлар,   2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги "Узбекистон Республикасида коррупцияга карши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида" ги ПФ 5729-сон фармони  мазмун ва моҳияти  юзасидан маъруза қилди.
Маъруза юзасидан савол-жавоблар ўтказилди, фикр-мулоҳазалар тингланди.