Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

КОРРУПЦИЯ ВА МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА “ЙЎҚ”ДЕЙМИЗ!


 Бугун  Оқолтин туман адлия бўлими ходимлари томонидан Оқолтин гидромелиорация ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқитувчи-ходимлари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Оқолтин туман адлия бўлими бошлиғи Турсунбой Каримов коллеж ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5729 сон Фармони ва меҳнат қонунчилиги бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берди.
-        Бундай тадбирларни меҳнат жамоаларида ўтказиш раҳбарлар учун ҳам, ўқитувчи-ходимлар учун ҳам фойдали, чунки коррупция ва унга белгиланган жазо турлари, меҳнат ҳуқуқи, мажбурий меҳнат ва унинг ҳар қандай кўриниши мамлакатимизда қатъий таъқиқланганлигини ҳаммамиз билишимиз, ушбу йўналишларда қонунбузилишларига нисбатан фуқаролик позициямизни кўрсатишимиз лозим. Адлия бўлими ходимлари мавзуни батафсил тушунтириб беришди, ҳар қандай қонунбузилишларига жазо муқаррарлигини тушуниб олдик, - дейди коллеж директори С.Мўйдинов.
Тадбир сўнгида  иштирокчилар   ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий мазмундаги саволларига батафсил тушунчалар олдилар.