Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИГА БАҒИШЛАНДИ


Сирдарё туман хокимлигининг катта залида тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларининг қўшма тадбири ўтказилди. 
Тадбирда туман прокурори, ИИБ, адлия бўлими  ва бошка идоралар рахбар-ходимлари иштирок этди. 
Туман  адлия бўлими бошлиғи  Т. Худойбердиев давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш ва олдини олишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан тарғибот тадбирларини ўтказиш борасида маъруза қилди.
- Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси  ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа тааллуқли ташкилотлар билан ҳамкорликда, тизимли равишда олиб борилгандагина жиноятчилик ва  ҳуқуқбузарликларнинг олди олиниши мумкин, - деди маърузачи ўз сўзида.  
Шу билан бирга туман адлия бўлими томонидан туманнинг ҳар бир маҳалла, ҳар бир меҳнат жамоаларида ва ўқув муассасаларида олиб борилаётган тарғибот ишлари, шунингдек, участка инспекторлари  ва “Маҳалла” посбонлари учун ўтказилган ҳуқуқий маслаҳат курслари тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Йиғилишда вилоят прокурорнинг ўринбосари С. Бозоров иштирок этди ва сўзга чиқиб, ҳуқуқбузарликлар профилактикасида давлат органлари ва барча ташкилотлар, маҳаллалар ҳамкорликда иш олиб борса самара беришини таъкидлади.