Янгиликлар
12
БИЗ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ!
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда туман-шаҳар адлия бўлимлари томонидан ҳуқуқ тартибот органлари, маҳалла ҳамда сиёсий партиялар билан ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қатлами, меҳнат жамоалари ишчи-ходимларига етказиш борасида кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Гулистон шаҳар адлия бўлими ҳамда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон-Либерал демократик партияси вакиллари ҳамкорликда ташкил этган маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари иштирокидаги йиғилишда адлия бўлими бошлиғи Н.Қаршибоев томонидан 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПФ 5729-сон фармони юзасидан маъруза қилди.
Иштирокчилар коррупция сўзининг маъноси, турлари, ушбу иллатнинг мамлакатимиз тараққиёти учун таҳдид эканлиги, коррупция ҳолатига дуч келинганда уни бартараф этиш чора-тадбирлари ҳақида қизиқиш билан тингладилар.
Тадбирда шунингдек, 2019 йил 25 июндаги “Сайлов кодекси” тўғрисидаги Қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида иштирокчилар томонидан тушган саволларга батафсил равишда жавоб қайтарилди.