Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

САЙЛОВ КОДЕКСИ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ТАРҒИБ ҚИЛИНМОҚДА


  Маълумки, жорий йилнинг 25 июнида “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Сайлов кодекси бир қанча янгиликларни ўз ичига олган. Мисол учун, илгари мазкур сайловларни ўтказиш тартиби алоҳида-алоҳида норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар билан тартибга солинган эди. Эндиликда битта Сайлов кодекси Президент, Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш тартибини белгилайди.
Шу ва кодексда кўзда тутилган бошқа янгиликларни, кодекс мазмун-моҳиятини тушунтириш тарғиботига қаратилган тадбир Сирдарё туманидаги Сирдарё  саноат касб-ҳунар коллежи биносида ташкил этилди.
Тадбирда иштирок этган Сирдарё ва Сайхунобод туманлари маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари эътиборига дастлаб Сайлов кодекси тўғрисида видеоролик намойиш этилди.
Сўнгра вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ж. Нуритдинов Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қонуни мазмун-моҳиятини слайдлар асосида тушунтириб берди.  Тадбирда иштирок этган Сирдарё ва Сайхунобод туманлари маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари эътиборига дастлаб Сайлов кодекси тўғрисида видеоролик намойиш этилди.
Сўнгра вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ж. Нуритдинов Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қонуни мазмун-моҳиятини слайдлар асосида тушунтириб берди.
-        Сайловда эркин ва яширин овоз берилиши,  сайловчиларнинг хоҳиш-иродасини назорат қилишга йўл қўйилмаслиги, шунингдек, сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш очиқ ва ошкора амалга оширилиши Ўзбекистон сайлов қонунчилиги демократик принципларга мос равишда ишлаб чиқилганининг исботидир, - дейди Сирдарё туманидаги Фурқат номли маҳалла раиси Зиёда Мирзаева. – Шу билан бирга эндиликда сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилиб, унга кўра сайловчилар Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида сайловчиларнинг рўйхати тўғрисидаги ўзи учун керакли маълумотларни олиш имкониятига эга бўлиши ҳам сайловчиларнинг сайловларда адолат тантана қилишига ишончи ортади, эндиликда барча сайловчилар ўз овозларини муносиб номзодларга беришга ҳаракат қилади.
Тадбир савол-жавоблар, мунозараларга бой ўтди.